Таълим олиш имкониятлари кенгаяди

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари томонидан Қарши шаҳридаги 48-ўрта таълим мактабида 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум жараёнлари олдидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Сўзга чиққан Қарши шаҳар партия Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Р. Муртазаев ҳамда вилоят партия кенгаши сектор мудири Ш. Худойқуловалар мамлакатимизда таълимга қаратилаётган эътибор, бу борада Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар, Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилаётгани ҳамда таълим соҳаси алоҳида моддалар билан бойитилаётганлиги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тарғибот тадбири кўтаринки тарзда ўтказилиб, ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари ҳам намойиш этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш