Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда

 

Ўзбекистон ХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н. Рахманбердиева "Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда" лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятидаги перинатал маркази БПТ раиси Н. Тўхтаева ҳамда тиббиёт ходимлари билан учрашди.

Мулоқот чоғида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси, конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, мазмун-моҳияти, Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиланаётган Конституция ҳаётий зарурат ва адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамлиги, ушбу янгиланишлардан кутилаётган асосий мақсад ҳар бир соҳада инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш эканлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, тиббиёт ходимларига янги таҳрирдаги Конституцияда уларнинг фаолият олиб бориши билан боғлиқ янгиликлар, ҳуқуқий нормалар хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. Учрашувда иштирокчилар ҳам фаол қатнашиб, савол-жавоб тарзида очиқ мулоқот қилинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш