Референдум бўйича семинарлар ўтказилмоқда

Референдумга ҳам мана оз фурсат қолаётган бир паллада одамларда жараёнга қизиқиш юқори. Тайёргарлик ишлари эса қизғин паллага кирган.

Халқ демократик партияси ҳам мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги бундай муҳим тадбирнинг қонунга, тартиб-қоидаларга мувофиқ ўтишини истаб, куч ва имкониятларини сафарбар этмоқда.

Тошкент шаҳри

 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисидаги қонуннинг 8-моддасида айтиб ўтилганидек, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, фуқаролар ташаббускор гуруҳларидан кузатувчилар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

Қашқадарё вилояти

 

Ушбу қонунда сиёсий партияларнинг ҳам иштироки белгиланганини инобатга олган Халқ демократик партияси республикамизнинг барча ҳудудларида кузатувчиларни ўқитиш бўйича семинарлар ўтказмоқда. Бундай ўқувлар ҳозирга қадар Бухоро, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўтказилди.

Бухоро вилояти

 

Референдум куни ҳар бир участкада партия кузатувчиси бўлади. Уларни қонунчилик нормалари бўйича ўқитиш эса референдумнинг тартиб-таомил бўйича ўтишига замин яратади.

Референдум тўғрисидаги қонуннинг 9-моддасида Кузатувчиларнинг ҳуқуқлари санаб ўтилган. Буларни билмаган кузатувчи эса жараённи бузиб қўйиши мумкин.

Хоразм вилояти

 

Семинар тадбирларида кузатувчиларга ҳуқуқлари атрофлича тушунтирилмоқда. Унда мандатлар тарқатилиб, партия байроғи ва рамзий белгилари берилмоқда. Амалий семинарлар бутун республика бўйлаб ўтказилмоқда.

Самарқанд вилояти

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш