Кузатувчилар учун ўқувлар қизғин ўтмоқда

 

Бир неча кундан кейин давлатимиз фуқаролари халқнинг иродасини ифода этадиган, энг асосий ҳуқуқини намоён қиладиган жуда катта жараён, референдумда иштирок этамиз.

Халқ демократик партияси референдумнинг қонунда белгиланган тартибда ўтишида ўз масъулиятини ҳис қилган ҳолда республикамизнинг барча ҳудудларида референдумда қатнашадиган кузатувчилар учун махсус ўқув-семинарлар ўтказмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши томонидан туман ва шаҳар партия кенгашлари раислари, Қорақалпоғистон Республика кенгаши масъул ходимлари иштирокида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Кузатувчилар учун ўқув-семинар ўтказиш жадвалига мувофиқ, Ўзбекистон ХДП туман ва шаҳар партия кенгашлари масъуллари томонидан партия кузатувчилари иштирокида ўқув-семинарлар ташкил этилди.

Ўқув-семинар тадбирлари туман-шаҳарлар миқёсида ҳам ўтказилиб, кузатувчиларга эслатма, мандатлар ва зарурий ашёлар тўлиқ тарқатиб берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Ахборот хизмати

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш