Тинчлик учун ташаккур!

 

Мамлакатимизда бир неча йиллардан буён 9 май  “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланиб келинмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Фарғона тумани Водил қишлоғида  яшовчи, 99 ёшли Орифжон Мўминов ҳолидан хабар олинди.

Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши ходимлари, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда ички ишлар зобитлари билан биргаликда фахрийнинг хонадонига ташриф буюрилди. Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят Кенгаши  раиси ўринбосари Шоҳрухбек  Мамажонов ХДП нинг кўп минг сонли аъзолари номидан Орифжон отани табриклаб, партиямизнинг эсдалик совғаларини топширди.

Шундан сўнг, уруш қатнашчиси  бошидан ўтказган  уруш давридаги  қийинчиликлар ҳақида сўзлаб берди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий
← Рўйхатга қайтиш