Конституцияда ёшлар ҳуқуқлари

 

“Қонунчилик ёшлар нигоҳида” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ХДП Хива шаҳар кенгаши томонидан шаҳардаги 2-сон умумтаълим мактабида “Конституцияда ёшлар ҳуқуқлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Хива шаҳар кенгаши раиси З.Искандарова, мактаб директори, депутат Н. Каримбаева, депутат Л. Атажановалар сўзга чиқиб, мустақил Ўзбекистонимизда ёшларнинг ўқиши, спорт билан шуғулланиши, меҳнат қилиши учун барча шарт-шароитлар яратилаётгани, бу иқтидорли, қобилиятли, истеъдодли, миллий истиқлол ғояларига содиқ ёшларимизни янада изланишга, интилишга, яратувчанликка ундаши лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган. Қонун устуворлиги таъминланган демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳар биримизнинг ҳаётимизда акс этмоқда.

Мазкур ислоҳотлар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг интелектуал салоҳиятларини ошириш, моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилганлиги билан қимматлидир.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш