“Ёшлар муаммосини ўрганамиз” лойиҳаси амалда

 

Юртимизда ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш, билим олиши, иш билан таъминланиши каби масалалар доимий диққат марказида. Депутатлар муаммоларни ўрганиш баробарида самарага эришиш мақсадида ёшлар билан ҳам учрашмоқда.

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати Раъно Тўрабоева касб-ҳунар мактабида “Ёшлар муаммолари партия эътиборида” мавзусида битирувчи ёшлар билан давра суҳбати ўтказди.

Суҳбат давомида сўзга чиққан Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати Раъно Тўрабоева ёшларга мамлакатимизда яратиб берилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, уларнинг ўқиши, таълим-тарбия олиши борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда имтиёзлар ҳақида батафсил сўз юритди.

Мулоқот савол-жавобга бой тарзда мазмунли ўтди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш