Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг янги таркибдаги биринчи таъсис йиғилишида ўз фаолиятини бошлаётган ёш сиёсатчилар таништириб ўтилди.
Ўктамов Шохрухбек Улуғбек ўғли — Маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорлик масалалари қўмитаси раиси,
Шовкиева Шохида Бобошер қизи — Ёшлар бандлиги ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси,
Алиханов Шохрух Мирзо Бобирович — Ёшлар туризми масалалари қўмитаси раиси ўринбосари,
Хожиматов Азизхон Акмалжон — Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари қўмитаси раиси,
Жаҳонгир Кабиржонов — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўринбосари, фракция раҳбари лавозимларига тайинланди.
Йиғилишда сўз олганлар Ёшлар парламентининг аввалги чақириқдаги аъзолари фаолиятини ижобий баҳолашди. Жумладан, улар томонидан Қонунчилик палатаси кўриб чиқишида бўлган қонун лойиҳалари юзасидан жами 97 та таклиф тайёрланганини, шундан 34 таси эса қонун лойиҳаларини такомиллаштириш жараёнида инобатга олинганини алоҳида қайд этишди.
Йиғилиш сўнггида Ёшлар парламенти аъзоларига сиёсий ва ҳуқуқий соҳада эгаллаган билим ҳамда кўникмалари, ҳаётий позицияларини аниқ белгилаб, парламентимизнинг келажакдаги чинакам ворисига айланишига ишонч билдирилди.