Партиямиз аъзоси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида қатнашиш лицензиясини қўлга киритди
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг самарқандлик ёш аъзоси Урганчбек Эгамназаров Парижда бўлиб ўтадиган 2024 йилги ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлди.
У енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсларида стартга чиқиб, 6 метр 6 см натижа билан 4-ўринни эгаллади. У. Эгамназаров бу натижа билан Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида тўғридан-тўғри иштирок этиш лицензиясини қўлга киритди.
Таъкидлаш керакки, У. Эгамназаров ушбу жаҳон чемпионатида ўз шахсий рекордини ҳам янгилади.