Арнасойда депутатлар ва жамоатчилар томонидан қарор ижроси ўрганилди

 

Жиззах вилояти Арнасой туманида ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг мутлақо янги тизими «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ишлашини тўғри ташкил этиш, ижтимоий ҳимоя учун ажратилаётган маблағларнинг манзилли ва мақсадли ишлатилиши устидан мунтазам равишда депутатлик ва жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.

Жумладан, ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси ўринбосари М.Бобоева, бўлим бошлиғи И.Ҳамидов, Арнасой туман кенгаши раиси О.Мустафаев, Арнасой туман ҳокими ўринбосари Г.Ҳайдарова ва “Олтин водий” МФЙ ҳоким ёрдамчиси С.Боймурадовлар билан биргаликда ушбу маҳаллада яшовчи ижтимоий ҳимояга олинган 10 нафар фуқаронинг яшаш шароитлари ва муаммолари ўрганилиб, тегишли тавсия ва тушунчалар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш