Ўқув семинарлари давом этмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгашида Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Унда Вилоят, шаҳар-туман партия кенгаши масъуллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари, Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати вакиллари иштирок этди.


Ўқув аввалида Вилоят партия кенгаши раис ўринбосари Аъзамжон Садиков семинар иштирокчиларига Янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳияти, унга киритилган ўзгартишларга тўхталиб, биринчи моддасидаёқ Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинганлиги, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар уч баробарга ортганлиги, ногиронлиги бор болаларнинг ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши инклюзив таълим сифатида Конституцияга киритилганлиги ҳамда бу янги нормаларнинг инсонлар ҳаётида акс этиши, фуқароларнинг эркин ва фаровон, бахтли ҳаёт кечириши, суд-ҳуқуқ соҳасидаги киритилган нормалар бўйича тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.


Муҳокама, савол-жавоб асносида ўтган ўқув-семинарида, мазкур ўқув шаҳар-туман кенгашларида ҳам алоҳида режа асосида ўтказилиши белгиланди ҳамда ўқув якунида мамлакатимизда бўлиб ўтган сайлов жараёнларида фаол иштирок этган шаҳар-туман кенгашлари масъулларига Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раисининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят

кенгаши матбуот хизмати

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш