Хотин-қизлар ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда

 

Халқ депутатлари Зомин туман кенгаши депутати М.Қўлдошев, ўзи сайланган ҳудуддаги фуқаролар, маҳалла фаоллари ҳамда вакиллари билан учрашиб, у ерда олис қишлоқларда яшовчи аёллар ва ёшлар билан суҳбат ўтказиб, қишлоқларда яшовчи аёлларни турмуш шароитини яхшилаш бўйича тушунчалар берилди. 

 

Шунингдек, уларга бугунги кунда яратилган имкониятлардан самарали ва унумли фойдаланиб, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича касбга ўргатиш мақсадида ташкил этилган курсларда таҳсил олиб фаолият бошлашлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

 

Мазкур тадбирда хотин-қизлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди. Ташкил этилган махсус курсларда ўқиш истагини билдирганлар рўйхатлари шакллантирилиб, келгусида ўқиш учун ташкил этилган махсус курсларга тавсия этилди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят

кенгаши матбуот хизмати

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш