ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ СОҲАСИНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ДЕПУТАТЛАР ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛДИ

 

Хотин-қизларни ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Сўнгги йилларда ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадларида хотин-қизларни, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор аҳамият касб этгани холда ушбу йўналишда қабул қилинган қарорларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш юзасидан барча даражадаги партия ташкилотлари ва партия депутатлик гуруҳлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган. Шу мақсадда,Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг жорий йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат Дастури асосида ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши партия депутатлик гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 31 мартадаги 145-сонли қарорининг ижросини таъминлаш борасидаги ишлар ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида ўтган давр мобайнида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ўзини-ўзи банд қилишлари, соғликларини тиклаш, ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар кўрсатиш мақсадида ташкил этилган мутлақо янгича, шаффоф тизим "Аёллар дафтари" тизимини жорий этиш орқали хонадонма–хонадон юриб, хотин-қизлар билан бирма-бир мулоқотлар ўтказиш орқали ушбу дафтарга жами 5268 нафар (1-сектор-1440 нафар, 2-сектор-1177 нафар, 3-сектор-1389 нафар, 4-сектор-1262 нафар) турли тоифадаги муаммолари мавжуд хотин-қизлар киритилиб, "Йўл харитаси" ишлаб чиқилганлиги аниқланди.

Жами 802 нафар ишсиз хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида субсидиялар ажратиш, томорқаларидан унумли фойдаланишларида кўмаклашиш, оилавий тадбиркорликларини йўлга қўйиш орқали ўзини-ўзи банд қилишлари учун кенг имкониятлар яратиш, белгиланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 612 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланганлиги диққатга сазовордир. Шунингдек, 605 нафар аёлларга ўз тадбиркорликларини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш ва тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида шу кунга қадар 174 нафарига 2214,4 млн.-29% кредит маблағлари ажратилганлигини кўрсатиб ўтиш жоиз.

Шу каби, 2110 нафар боқувчисини йўқотган хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги 113 нафар уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш белгиланган бўлиб, 1854 нафарига бир марталик моддий ёрдам ажратилгани холда, 9 нафарига ёрдам кўрсатилганлиги аҳамият касб этади.

Худди шу йўналишда 1040 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги(43 нафар уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш, тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур тиббий ёрдамлар кўрсатиш белгилангани холда,шу кунга қадар 827 нафарига 1,2 млн. сўмдан жами 804,4 млн сўм бир марталик моддий ёрдам ажратилди; 6 нафарига жами 15 млн сўм кўмак кўрсатилганлигини таъкидлаш лозим.

Айни мақсадларда 106 нафар (уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун 96 нафарига ижара компенсациясини тўлаш, 10 нафарини ижтимоий уйларга жойлаштириш, зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш лозимлиги асосида шу кунга қадар 6 нафар хотин-қизлар уй-жой билан таъминланиб, 53 нафарига эса шартнома асосида 227,5млн сўм ижара компенсация тўлаб берилганлиги эътиборга моликдир;

Бундан ташқари, 605 нафар қармоғида ногирон фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш асосида, шу кунга қадар 558 нафарига бир марталик моддий ёрдам ажратилганлигини қайд этиб ўтиш лозим;

Юқоридаги қарор талаблари асосида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган 14 нафар хотин қизларга 82 млн. сўмлик1 нафар хотин-қизларнинг фарзандларининг даволаниши учун 3 млн. сўм тиббий ёрдам, бир нафар хотин-қизга олий таълим муассасасининг тўлов контракт пули тўлаб берилганлиги диққатга сазовордир.

Юқорида амалга оширилган ишларни қайд этиб ўтган холда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу қарор ижросини тўлақонли амалга оширишда йўл қўйилган мавжуд камчиликларни кўрсатиб ўтиш лозим. Бинобарин, 1-тоифа, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган ишсиз хотин-қизлар билан ишлаш таҳлили шуни кўрсатдики, Иттифоқ маҳалласида 53 нафардан 38 нафари, Нурлиобод маҳалласида 13/6, Обод маҳалласида 51/35, Заргарлик маҳалласида 113/64 нафарининг бандлиги таъминланган холос. 2-тоифа: имтиёзли кредит олиш истагида бўлган хотин-қизлар билан ишлашда Обод, Нурлиобод, Оққўрғонлик, Қассоблик, Раваллиқ, Шодлик маҳаллаларида ишлар маҳалла хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллаларга бириктирилган банк (Халқ банки, Микрокредитбанк ва Агробанк) ходимлари томонидан олиб борилган ишлар қарор талаблари даражасида ташкил этилмаганлиги натижасида Бобур маҳалласида 12 нафардан 2 нафари, Бунёдкор маҳалласида 13/3, Дўстлик маҳалласида 15/3, Қалия маҳалласида 51/8, Обод маҳалласида 41/11, Сайхан маҳалласида 17/5, X.Олимжон маҳалласида 21/10, Зилол маҳалласида 93/24, Олмазор маҳалласида 40/7, Учариқ маҳалласида 34/8, А.Темур маҳалласида 21/7, Заргарлик маҳалласида 23/6, Турон маҳалласида 21/1 кредит маблағлари билан таъминланганлиги ачинарли ҳолдир. 3,1 тоифа: боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ва 4,1 тоифа: 1-2-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларни уй-жойларини таъмирлаш бўйича ишларда ҳам камчиликлар мавжуд. Жами 156 нафар шу тоифага мансуб хотин-қизлардан атиги 14 нафарининг уй-жойлари таъмири учун маблағ ажратилганлиги ташвишли ҳолдир.

Юқоридаги ҳолатларни эътиборга олган ҳолда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг ҳаётида муҳим аҳамият касб этган ушбу қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида қарор ижросига масъул бўлган ташкилот раҳбарларининг масъулиятларини тегишлича ошириш мақсадида халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши навбатдаги сессиясига киритилди ва сессияда қарор қабул қилинди.

Мазкур қарор ижросини тўлақонли бажаришга қаратилган ишлар изчил давом эттириш шу мақсадда: Жиззах шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига: 1-тоифа, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда сусткашликка йўл куйган Иттифоқ, Нурлиобод,Обод ва Заргарлик маҳалла фуқаролар билан тизимли иш олиб бориш ва мавжуд камчиликларга барҳам бериб, натижадорликка эришиш, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллаларга бириктирилган Халқ банки, Микрокредитбанк ва Агробанка II тоифа; имтиёзли кредит ажратилишида паст натижа кўрсатганлиги боис Бобур, Бунёдкор, Дўстлик, Қалия, Обод, Сайхан, X.Олимжон, Зилол, Олмазор, Учариқ, А.Темур, Заргарлик, Турон маҳалла фуқаро йиғинлари билан ҳамкорликда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўриш вазифалари юклатилди

Хусусан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар ҳисобланади.

Жаҳонгир Олимов,

ЎзХДП Марказий Кенгаши сектор мудири

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш