Қарор ижроси депутатлар назоратида

 

Маълумки, Ўзбекистон Президенти ва ҳукумат қарорлари ижросини таъминлашда амалий иштирок этиш-нафақат соҳага масъул вазирлик ёки давлат идоралари, балки, нодавлат нотижорат ташкилотлар, жумладан сиёсий партиялар ва уларнинг депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифалардан бири саналади.


Шу мақсадда ЎзХДП Жиззах шаҳар Кенгаши партия депутатлик гуруҳи “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги “2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлашда Жиззах шаҳрида олиб борилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиб чиқди.


Ўрганишлар жараёнида ушбу долзарб аҳамиятга эга қарор ижросини таъминлашда муайян ишлар амалга оширилаётганлиги билан бир қаторда баъзи хато ва нуқсонлар (белгиланган меъёрлардан четга чиқиш, графикдан кечга қолиш ва ҳоказолар) га йўл қўйилаётганлиги ҳолатлари аниқланди.


Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда мазкур қарор талабларини тўлақонли таъминлаш юзасидан таъсир чораларни кўриш ва мавжуд нуқсонларни бартараф этиш мақсадида ўрнатилган тартибда Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши сессияси йиғилиши муҳокамасига киритиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш