"Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун"

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошлоқ туман ташкилоти томонидан тумандаги "Ахшак" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 53-ОШПда "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун" ғояси асосида Давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги байрами олдидан тиббиёт ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман ташкилоти раиси, туман кенгаши депутати Турсунбой Солиев, ижрочи котиб, туман кенгаши депутати Махаматжон Жўрабоевлар мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқимизнинг эртанги фаровонлигини янада юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар, айниқса кенг бунёдкорлик ишлари юзасидан маълумотлар беришди.

Тадбир доирасида сиёсий жараёнларда фаол иштирок этган, хотин-қизлар ва ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида юқори натижаларга эришган партиямиз фаолларига туман ташкилоти томонидан эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш