АСОСИЙ ҚОНУНИМИЗГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-СЕМИНАРИ

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши тизимидаги ходимлар ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари учун "Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти" мавзусида онлайн ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Унда депутатлар, партиянинг Қорақалпоғистон Республика Кенгаши масъул ходимлари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари иштирок этди.
Дастлаб, йиғилишни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов кириш сўзи билан очиб, янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти ва долзарблиги хусусида айтиб ўтди.

Семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши раиси ўринбосари - мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалари бўлими бошлиғи Маҳмуд Есенгелдиев қатнашчиларга Конституциянинг вужудга келиш тарихи, унинг давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизими, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизими ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб бериши ҳақида сўзлаб берди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши Ташкилий-назорат ва кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Нурлан Кишанов иштирокчиларга янгиланган Конституциянинг ишлаб чиқиш жараёнлари, мазмун-моҳияти ва ундаги ўзгаришлар хусусида батафсил маълумот берди.

Хусусан, бош қомусимиздаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошгани, қолаверса, конституция 65 фоизга янгилангани таъкидланди.
Семинар сўнггида иштирокчилар томонидан Конституцияга оид саволларга жавоблар берилди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш