Янги ҳаёт учун,Янги Ўзбекистон учун!
Ўзбекистон ХДП Амударё туман кенгаши томонидан мустақиллик йилларида партиямиз аъзоларининг жамиятимиз ҳаётидаги барча сиёсий ижтимоий жараёнларда фаол қатнашиб, туб ислоҳотларни амалга оширишда самарали фаолият кўрсатаётганини кенг тарғиб қилиш мақсадида «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» мавзусида давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрами олдидан давра суҳбати ўтказилди.
Унда сўзга чиққан партиянинг туман ташкилоти раиси, туман Кенгаши депутати Мақсуд Саъдуллаев мустақиллик йилларидаги ислоҳотлар ва халқимизнинг эртанги фаровонлигини янада юксалтириш борасида олиб борилаётган ишларда партиямиз фаоллари, депутатларининг ҳиссаси ва фаолликлари тўғрисида маълумот берди.