Мустақиллик йилларида партиямиз аъзоларининг жамиятимиз ҳаётидаги барча сиёсий ва ижтимоий жараёнларда фаол қатнашиб, туб ислоҳотларни амалга оширишда самарали фаолият кўрсатаётганини кенг тарғиб қилиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу тадбир Уйчи туманидаги 38-мактабда ташкил этилиб, унга маҳалла фаоллари, зиёлилар, турли соҳа вакиллари жалб қилинди.
“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилган давра суҳбатида ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғ.Жўраев, туман “Нуроний” жамғармаси раиси Т. Исматиллаев, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири А. Абдуғаппаров иштирок этиб, партиянинг сиёсий жараёнлардаги тутган ўрни, иштироки, ўз мақсад ва дастурларининг халқчиллиги, бугунги кундаги ижтимоий ҳаётимиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида олиб бораётган ишлари ҳақида сўз юритишди.
Тадбир сўнггида партия фаоли, ЎзХДП туман кенгаши депутати Б. Бобомирзаевга фахрий ёрлиқ топширилди.