Мустақиллик улуғ неъмат!

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Нукус шаҳар кенгаши томонидан Нукус тиббиёт коллежида «Ботаника боғи» бошланғич партия ташкилоти аъзолари билан ҳамкорликда «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» мавзусида Давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги байрами олдидан давра суҳбати ўтказилди.

Нукус шаҳрида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир давомида сўзга чиққан партиянинг Қорақалпоғистон Республика Кенгаши вакиллари тадбир иштирокчиларини аввало яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами билан табриклаб, истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, олдинга қўйилган мақсад ва вазифаларнинг аҳамияти ҳусусида тўхталиб ўтилди.

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати М. Туримбетова ва бир қатор партия фаолларига Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолиятини ривожлантириш, дастурий мақсадлари мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишдаги муносиб ҳиссаси учун «Фахрий ёрлиқ» ва эсдалик совғаларини топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш