Мустақил юртнинг фаол аёллари
Ўзбекистон ХДП Конимех туман кенгашида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Мустақил юртнинг фаол аёллари: ҳуқуқий ва ижтимоий асослар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Конимех туман кенгаши раиси Н. Калбанбетова партия фаоллари бўлган хотин-қизларга жамиятда аёлларнинг ўрни, оила ва фарзанд тарбияси, аёллар ҳуқуқлари бўйича қабул қилинаётган қонун, ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Йиғилишда шунингдек, мустақиллик йилларида тумандаги ўзгаришлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.