Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шаҳрисабз шаҳар кенгаши раиси Н. Мовлонова томонидан шаҳардаги 3-ДМТТ да Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Мустақилликка эришишдаги қийинчиликлар, мустақилликдан сўнгги ютуқлар ва олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар ҳақида гапириб берилди. Президентимизнинг жорий йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» бош ғояси танлангани барчамизни янги марралар сари чорлайди. Бунда ҳар бир куннинг қадрига етиш, имкониятлардан унумли фойдаланиш қанчалик муҳимлигини давр шиддати ва ислоҳотлар руҳи ҳам англатиб турибди.