«Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун»

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан туманларда «Йўқлов тадбирлари» давом этмоқда.

Навбатдаги манзил Янгийўл тумани бўлиб, «Қовунчи» МФЙ истиқомат қилувчи нуроний отахон, иккинчи жаҳон уриши қатнашчиси Нодир ота Мансуров, «Халқабод» МФЙ яшовчи Мунисахон Ашурова, «Ёшлик» МФЙда яшовчи ёлғиз аёл Таскира Хасанова ва ногирон Жумабой Бутаевлар хонадонларига ташриф буюрилди.

Партиямиз электорати ҳисобланган ижтимоий ёрдам ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар ҳолидан хабар олинди.

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси А.Умаралиев ва Халқ депутатлари туман кенгашлари депутатлари уларни Мустақиллик байрамининг 32 йиллиги билан табриклаб, самимий суҳбатлашишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат
← Рўйхатга қайтиш