Президентимизнинг тегишли фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида партиямизнинг бир гуруҳ фаоллари давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Жумладан:
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан
Хасанова Мухтарам Урушовна — Боёвут туманидаги 19-умумтаълим мактаби директори, ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши депутати;
«Дўстлик» ордени билан
Иноятов Улуғбек Илясович — Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Марказий Кенгаши раиси;
Толибеков Омирбек Арзибекович — Чимбой туманидаги «Темирйўл гузари» маҳалла фуқаролар йиғинининг Қияс Жиров кўчаси бийи, Қорақалпоғистон Республикаси
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Мамирова Махбуба Рустамовна — Жиззах шаҳридаги «Амир Темур» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси;
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Иброгимова Зулхумор Джуманиязовна — Хива шаҳар «Сангар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси;
Ахмедова Наргиса Газибаевна — Тошкент вилояти, Зангиота тумани «Эски қалъа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси;
«Шуҳрат» медали билан
Қасимова Қизилгул Эрматовна — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси;
Исломов Шавкат Яхшибекович — Фориш тумани «Хонбанди» маҳалла фуқаролар йиғини раиси;
Келдиев Анвар Фарҳодович — Фориш тумани 30-сон маданият маркази қошидаги «Боғдон» фольклор-этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари;
Садоқат Мирзаева — Фарғона туманидаги «Art House Sadosh» масъулияти чекланган жамияти раҳбари;
Аметова Жамила Жанибековна — Қўнғирот туманидаги «Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Қорақалпоғистон Республикаси;
Раджабов Алтибай Бегжанович — Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгаши котибият мудири;
Юлдошев Қосимбой Ғойибназарович — Урганч тумани «Юқори дўрман» қишлоғи «Уйшин» маҳалла фуқаролар йиғини раиси;
Курбанов Алишер Курбанович — Музработ туманидаги «Амирқул бобо» фермер хўжалиги раҳбари;
Мукумов Зокиржон Рахматджанович — Сирдарё тумани «Бешбулоқ» МФЙ раиси;
Рахмонова Барно Хайдаралиевна — Тошкент вилояти Пискент тумани «Оқтом» маҳалла фуқаролар йиғини раиси;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи» фахрий унвони билан
Каланов Рустам Абдухакимович — Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси;
Ахмедов Абдукарим Абдурахманович — Ўзбекистон Касаба уюшмалари Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси;
Мукофотланганларни Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши жамоаси ҳамда кўп минг сонли аъзолар ва тарафдорлари номидан табриклаймиз!