ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Карлар жамияти Фарғона вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами олдидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Халқ депутатлари Тошлоқ туман кенгаши депутати, ЎзХДП Тошлоқ туман кенгаши раиси Т.Солиев иштирокчиларни мустақиллигимизнинг 32 йиллиги билан табриклаб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан истиқлол йилларида юртимизда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, эришилган ютуқлар, мустақиллик йилларида ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг ижтимоий ҳимоясига қаратилган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берди. Келгусидаги мақсад ва вазифаларнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.
Тадбир сўнггида партия дастурий мақсадларини амалга оширишда, аҳоли орасида кенг тарғиб қилишда фаол иштирок этаётган фаолларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.