Аҳоли депутатлардан мамнун!

 

Ўзбекистон ХДП Зарбдор туман кенгаши ва депутатлик гуруҳи ташаббуси билан жорий йилнинг 2-чорагида туман Кенгаши сессиясига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқава сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» Қарори ижросини таъминлаш масаласи киритилган эди.

Сувоқава корхонаси бошлиғининг ҳисоботи эшитилиб, Тинчлик МФЙ даги “Сайхун” кўчаси фуқароларини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинган. Натижада 20 дан ошиқ хонадонга тоза ичимлик суви кириб келди.

Аҳоли туман ҳокимлиги, депутатлар ва Сувоқова корхонаси маъмуриятидан миннатдор.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш