Хотин-қизлар партия сафига қабул қилинмоқда

 

Бугунги кунда партиямиз томонидан жойларда депутатлар билан ҳамкорликда ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган фуқаролар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларни муаммоли масалаларини ҳал этиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш асосий вазифалардан бири бўлиб келмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон ХДП Шароф Рашидов туман кенгаши томонидан тумандаги "Мурувват" ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйи ходимларига партиянинг мақсад ва вазифалари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида, интернат уйи ходимлари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафига аъзо бўлиш истагини билдиришди.

Шундан сўнг, 21 нафар хотин-қизлар партия сафига қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш