Аёллар ҳолидан хабар олинди

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят, Ш.Рашидов туман кенгаши томонидан Янгиобод маҳалласида “Меҳр улашайлик” лойиҳаси доираси аёллар муаммолари уйма-уй юриб ўрганилди.

Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ижтимоий — ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарорлари қабул қилинган.

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят, туман Кенгаши раиси ва “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи директори ҳамда маҳалладаги масъул ходимлардан иборат ишчи гуруҳ дастлаб Янгиобод маҳалласидаги хотин-қизлар муаммоларини ўрганиб, 6 та мурожаатдан 4 таси жойида ҳал этилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш