Мўйноқда оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Мўйноқ туман кенгаши томонидан «Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда» мавзусида тадбир ўтказилди.

Лойиҳаси доирасида хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда 20 нафардан ортиқ хотин-қизлар ва болаларнинг саломатлиги ўрганилиб, зарурий хулосалар ва кўрсатмалар тавсия қилинди. Касаллиги аниқланган аёлларга бепул дори-дармонлар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш