Яккабоғда аёллар ва болалар саломатлигига муҳим эътибор қаратилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман кенгаши томонидан "Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда" лойиҳаси доирасида туман Кўп тармоқли марказлашган поликлиникасида оналар ва болалар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрикда Яккабоғ туман партия кенгаши раиси, депутат Н.Элмуродова тиббий кўрикни ташкил этишда фаол бўлган шифокор ва ҳамшираларнинг меҳнатини эътироф этиб, туманда соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгиликлар билан таништирди.

Шу куни малакали тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилган 3 нафар хотин-қизларга ҳамда 2 нафар ёш болаларга шифохонада даволанишлари учун йўлланмалар берилди. 21 нафар она ва болаларга эса тиббий муолажалар тавсия қилинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш