Партия электорати манфаати йўлида

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси шаҳар ва туманлар кенгашлари томонидан партия электорати вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар қалбида касб-ҳунар кўникмаларини шакллантириш мақсадида, “Партия электорати манфаати йўлида” лойиҳаси амалиётга татбиқ этилди.

Лойиҳа доирасида аҳоли вакиллари ва ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, доимий иш билан таъминлашга кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни тизимли асосда ҳимоялаш цингари долзарб вазифалар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон халқ демократик партияси вилоят ва Самарқанд шаҳар кенгашлари, Самарқанд шаҳридаги “KOICA” касб-ҳунарга ўқитиш маркази ташаббуси билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд шаҳридаги ўнга яқин умумталим мактабларининг юқори синф ўқувчилари иштирок этди. Қатнашчиларга марказнинг малакали мутахассислари томонидан ахборот технологиялари, компьютер графикаси ва мультимедиа тизимлари техниги, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш цингари мавжуд олтита йўналиш бўйича касб-ҳунар эгаллаш учун яратилган шароитлар, имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ёшлар замонавий асбоб-ускуналар, амалий-лаборатория масканлари билан яқиндан таништирилди.

Партия мақсад ва вазифаларини кенг жамоатчиликка етказишдаги фаол иштироки учун партиянинг бир гуруҳ аъзоларига Халқ демократик партияси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш