Қонунчилик ёшлар нигоҳида

 

Тошкент ахборот технологиялари университетида Қонунчилик палатаси депутати Дилбархон Мамажонова ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўринбосари, депутат Мухсиддин Низомиддинов иштирокида талабалар билан учрашув ташкил этилди.

Мулоқотда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ёшларга оид белгиланган нормалар, мақсадлар мазмун-моҳияти ҳақида ёшларга маълумот берди.

Суҳбат давомида президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг аҳамияти юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Якунда фаол талаба-ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш