ЎзХДП Пискент туман кенгаши раиси депутатлик гуруҳи раҳбари, депутат Д. Комилова томонидан бошланғич партия ташкилоти раиси Х. Бегматова билан ҳамкорликда "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида туманнинг Янгиобод МФЙ ҳудудида маҳалла аёллари, ёшлари билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда депутат Д. Комилова "Ўзбекистон-2030 Стратегияси" мазмун-моҳияти, Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида 26 сентябрь куни маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда "маҳалла еттилиги"нинг вазифаларини аниқ белгилаш ва фаолиятини тўғри йўналтириш бўйича кўрсатмалари тушунтириб берилди.
Айниқса хотин-қизлар масаласига, ёшлар масаласига, ижтимоий масалага катта эътибор берилганлиги ҳақида гапириб ўтилди. Д.Комиловага маҳалла аёллари томонидан ўзларини қийнаётган, ечимини топа олмаётган масалалар юзасидан саволлар берилди. Савол ва таклифлар назоратга олинди.