Уйма-уй

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хўжайли туман кенгаши ва Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш юзасидан "Уйма-уй" лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳа доирасида Хўжайли туман "Сабиқ" маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, маҳалладаги ижтимоий кўмакка муҳтож, “Аёллар дафтари”га киритилган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди. Фуқароларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Худди шундай тадбир Шуманай туман Кенгаши ва Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан ҳам амалга оширилди.

Хўжайли туман "Наўриз" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, “Аёллар дафтари”га киритилган Б. Айтмуратова билан суҳбатлашилди. Уни камбағалликдан чиқариш юзасидан таклифлар берилиб, ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш