Уч авлод учрашуви

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўнғирот туман кенгаши ҳамда Қўнғирот сода заводи билан ҳамкорлигида 52-сонли мактабида «Уч авлод учрашуви» тадбири бўлиб ўтди.

Учрашувда Халқ депутатлари Қўнғирот туман депутати А. Нуриллаев, тумандаги кексалар, 52-сонли мактабнинг кекса устозлари ҳамда ёшлар иштирок этди. Суҳбат давомида нуронийлар ўз ҳаёт йўллари, сабоқлари ҳақида сўзлаб беришди.

Шунингдек, Ёшларга давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан тўғри фойдаланиш, янги Ўзбекистонни яратишда ёшлар ўз билим ва интилишлари билан катта хисса қўшишлари кераклиги хақида гапириб ўтилди. Самимий мулоқот барчала яхши таассуротлар қолдирди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш