Менинг фикрим, менинг келажагим

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори томонидан Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда «Ёшлар қаноти» вакиллари билан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаси ўтказилди.

Давра суҳбатида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Конституциявий қонун лойиҳасидаги ўзгартиш ва қўшимчалар ёшларга батафсил тушунтирилиб, уларнинг таклифлари платформага жойлаштирилди.

Шунингдек, ушбу қонунни ёшлар орасида замонавий ёндашувлар асосида кенг тарғиб қилиш, мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириш бўйича таклифлар ўртага ташланди.

Якунда партиямизнинг фаол ёшлари бутун республика миқиёсида қонун тарғиботининг янги босқичини «Менинг фикрим, менинг келажагим» шиори остида жадаллик билан ўтказишга келишиб олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш