“Меҳр улашайлик” лойиҳаси

 

Халқимиз орасида “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганни пари билмас” каби ҳикматли мақоллар мавжуд.

Бу иборалар ҳаётимизда ўз исботини топган. Аслида ҳам бутун умр давомида меҳнат қилиб, фарзандларини тарбиялаб, ватаним деб яшаётган ҳар бир инсон кексайган кунида ҳурмат-иззат кўришга ва эъзозланишга муносиб ва лойиқдир.

Мамлакатимизда кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган.

Ғаллаорол туманида “Меҳр улашайлик”лойиҳаси доирасида ЎзХДП Ғаллаорол тумани депутати С.Соатов бошчилигида Сарбозор МФЙ Сарбозор қўрғонида яшовчи эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган, ўз меҳнатларини аямай фаровонлик ва тинчликка ҳисса қўшиб келган фахрий отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш