Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли!

 

Юртимиз бўйлаб ҳар йили 21-октябрь — Ўзбек тили байрами куни сифатида кенг нишонланади.

Шу муносабат билан Ангор тумани ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат бўлинмаси, тумандаги 17-сонли умумтаълим мактаби директори, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Х.Худойбердиевлар ҳамкорлигида Ахборот-кутубхона марказида “Тил – миллат кўзгуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда шоир ва ёзувчилар, ёш ижодкорлар ҳамда кутубхона ходимлари иштирок этди.

Тадбирда ўзбек тилининг тарихи, халқимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, она тилимиз инсонни миллий ўзлигини англашга, қадриятларни эъзозлашга ўргатиши бўйича ҳам сўз юритилди. Ижодкорлар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш