Ўқувчи-ёшлар Марказий Осиёдаги энг йирик IT академиясида бўлишди

 

Паркентлик кўп сонли ўқувчиларнинг таклифлари асосида Паркент тумани Кенгаши депутати Мухсиддин Низомиддинов ташаббуси билан IT академияси - Astrum да очиқ эшиклар куни ташкил қилинди.

Депутат бошчилигида келган ўқувчи-ёшлар Full Stack, Data science, Software Engineering йўналишлари бўйича батафсил маълумотга эга бўлишди.

Ўқиш жараёнидаги шароитлар Кремний водийсиникидан қолишмайди. Бу имкониятлар билан шахсан танишган ўқувчиларнинг ота-оналари бир вақтнинг ўзида фарзандлари академияда ўқиши учун шартномалар тузишди.

Бу каби ўқув-саёҳатлар йил давомида ташкиллаштирилади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш