«Уйма-уй» лойиҳаси
Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз шаҳар кенгаши фаоллари «Уйма-уй» лойиҳаси асосида "Боғибаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар етакчиси билан биргаликда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ҳолидан хабар олишди.
Жумладан,"Қўшчашма" кўчасида истиқомат қилаётган 1941-йилда туғилган, боқувчиси бўлсада аммо қаровсиз қолган онахон Розия Холованинг яшаш шароити ўрганилди.
Онахоннинг мурожаатлари тингланди, муаммолари маҳалла фаоллари томонидан назоратга олинди.