Давлат ва жамиятимизнинг ривожланишида сиёсий партиялар, жумладан, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ҳам муносиб ўрни бор. Партиямиз сафидаги аъзолар, барча даражадаги депутатлар, мана, 32 йилдан бери халқимизнинг манфаатлари йўлида фаолият юритиб келмоқда.
Хусусан, электорат манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилишда Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги фракцияси аъзолари ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари ҳам фаол ҳаракат қилиб келяпти.
Хусусан, сайловчилар билан мулоқот қилиб, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларини ҳал этишда, партия жамоатчилик қабулхоналарига тушган мурожаатларга ечим топишда депутатларимиз анча фаол. Жорий йил бошидан Жўқорғи Кенгесдаги фракциямиз аъзолари томонидан 293 та муаммо аниқланган бўлиб, шундан 278 таси ижобий ҳал этилди. Шунингдек, партия қошидаги Жамоатчилик қабулхоналарига келиб тушган 599 та мурожаатнинг 578 таси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари томонидан ижобий ҳал этилди.
Фурсатдан фойдаланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси, барча қорақалпоғистонлик партиядошларимиз номидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 32 йиллиги билан самимий табриклайман.
Халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларингизда, партиямизнинг дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш ва ғояларини аҳоли орасида тарғиб қилишда куч-қувват, оилаларингизга файзу барака тилайман.
Фахратдин Халилаев,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси.
«Ўзбекистон овози», 1.11.2023, №43