Дронлардан фойдаланиш тартиби енгиллаштириладими? (видео)

ХДП фракцияси аъзолари учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда республика ҳудудига олиб кириш фуқаролар томонидан қонунчилик талабларини билмаслик оқибатида ҳам содир этилаётганига эътибор қаратди.

Хусусан, узоқ муддат чет эл ҳудудида яшаб қайтган фуқаролар ёки республикага биринчи маротаба кириб келаётган чет эл фуқаролари томонидан ҳам бундай мосламаларни олиб киришга тақиқ борлигидан хабари бўлмаслиги ҳам ҳуқуқбузарлик содир этилишига сабаб бўлаётгани таъкидланди. Шундан келиб чиқиб, қонунчиликда белгиланган меъёрлар аҳолига тушунарли тарзда ифодаланиши ва масъуллар томонидан тушунтириш ишлари кучайтирилиши зарурлиги қайд этилди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш