Соғлом оила — соғлом жамият!

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўнғирот туман кенгаши томонидан 48-сонли мактабда “Соғлом оила — соғлом жамият” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда оилада соғлом муҳитни яратиш, фарзанд тарбияси, ҳар қандай вазиятларда ёшлар билан ота-оналарнинг муносабатларини янада яхши томонга ўзгартиришга кўмаклашувчи усуллар ва хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги нуфузини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўнғирот туман кенгаши раиси Г. Балтабаева сўзга чиқиб, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса, хотин-қизларга берилаётган имтиёзлар юзасидан маълумотлар бериб, оила ва жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини янада ошириш, миллий қадриятларимиз, анъаналаримизни асраш, эъзозлаш, фарзанд тарбиясида, оила мустаҳкамлигини таъминлашда аёлнинг, онанинг ўрни беқиёслиги ҳақида айтиб ўтди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш