Тиббий хизматлар ҳолати ўрганилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан маҳаллий кенгаши депутатлари ва партия кенгаши фаоллари билан биргаликда Кармана туманидаги Паҳлавон маҳалласи 3-оилавий поликлиникада аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳолати ўрганилди.
Оилавий поликлиника ҳузурида 10 нафар фуқарони қабул қилишга мўлжалланган кунлик стационар бўлиб, ундаги шароитлар билан танишилди. Поликлиника чиндан ҳам замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, аҳолига бепул ва сифатли тиббий хизматлар кўрсатиб келаётгани аниқланди. Бироқ, тиббиёт муассасасида ечимини кутаётган айрим масалалар ҳам бўлиб, уларни ҳал қилишда депутатлар тегишли масъул идоралар билан келишиб олди.