Тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман кенгаши томонидан "Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда" лойиҳаси асосида тумандаги “Жамол ота”, “Синнон”, Довза”, “Чинобод” ҳамда бошқа қишлоқлар хотин-қизлари учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Тумандаги Чинобод оилавий поликлиникасида ташкил этилган кўрикда малакали шифокорлар томонидан 20 нафар хотин-қиз, ҳомиладор аёллар ва 10 нафар болаларнинг саломатлиги ўрганилди. Касаллиги аниқланган беморларга зарурий кўрсатма, хулоса ва тавсиялар берилди.

Жумладан, 2 нафар аёлга туман Тиббиёт бирлашмасига даволаниши учун йўлланма, 8 нафарига эса поликлиникада стационар даволанишига кўрсатмалар берилди. 4 нафар беморга бепул дори-дармонлар тақдим этилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш