Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз

 

Ўзбекистон ХДП Нишон тумани кенгаши туман Ахборот кутубхона маркази ходимлари билан биргаликда "Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, байроғимизда ўзбек халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрат ва шижоати мужассам экани ҳақида сўз юритилди.

Чиндан, миллий байроғимизнинг давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб туриши инсонда ифтихор туйғусини уйғотади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш