Аёллар бандлиги-оилалар фаровонлиги

 

Ўзбекистон ХДП Косон туман кенгаши томонидан тумандаги “Ишга марҳамат” мономарказида касб-ҳунар ўрганаётган хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди. Марказда тумандаги “Лолазор” ҳамда “Чорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги иш билан банд бўлмаган, ҳунар ўрганиб, оиласига нафи тегадиган истеъдодли хотин-қизлар бичиш-тикиш курсларида таълим олишмоқда.

Хотин-қизлар билан суҳбатда партия фаоллари яратилаётган бундай қулайликлардан тўлақонли фойдаланиш зарурлигини таъкидлашди. Курсни тамомлаб, туманда ишсизликни камайтиришга ҳисса қўшиш, очилаётган янги-янги корхоналар ва уларнинг самаралари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари орқали ёшларни курсларга жалб этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш