Таълимга эътибор кучайтирилади

 

Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати Дилфузахон Ахмедова томонидан 14-умумтаълим мактаби ўқитувчилари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда Д. Ахмедова «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар берди. Мулоқотда ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, таълимга қаратиладиган эътибор, ўқитувчиларнинг мақомини ошириш, уларнинг билим ва салоҳиятларини мунтазам ошириб бориш юзасидан амалга ошириладиган ишлар хусусида суҳбатлашилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш