“Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги устувор йўналишлар тушунтирилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан Зомин туманидаги Тараққиёт стратегияси марказида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Унда Халқ депутатлари вилоят ва шаҳар, туман Кенгашлари депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари, туман Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари ва фаол ёшлар иштирок этди.

Тадбирда ёшларга оид қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар тушунтирилди. Бугунги кунда ёшларни қўллаб-қувватлаш учун беқиёс имкониятлар яратилмоқда. Хусусан, таълимга қаратилган кучли ёндашув келгусида Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган етук кадрларнинг этишиб чиқишида муҳим аҳамият касб этади. Ёшлар фан, техника, спорт ва яна кўплаб соҳаларда ўз ўрнини топиши учун шароитлар ҳозирланмоқда.

Депутатлар мулоқот чоғида ёшларни ўйлантираётган масалаларни ҳам ўрганишди ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар билдирилди.

Тадбир сўнггида ёшлар ва фаол маҳалла етакчилари партия сафига қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномаси топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш