Аёлнинг кайфияти яхши бўлса, оиласи ҳам бахтли бўлади

 

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Г. Жўраева иштирокида Учкўприк тумани Қўқон эркин иқтисодий зонаси дирекциясида ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда туманда мавжуд 30 дан ортиқ давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари ўз бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Шунингдек, хотин-қизлар мотиватор-психолог Р. Бўтабоева психологик тренингида иштирок этдилар.

Семинар давомида 22 нафар тикувчилик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг 17 нафарига бир чокли ва 5 нафарига аверлок машиналари ҳамда 20 нафар ишсиз хотин-қизларга электр печлар субсидия асосида тарқатилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида 53 нафар ишсиз хотин-қизлар муносиб иш ўринларини танладилар ва 6 нафари тадбиркорлик цехларига ишга жойлаштирилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш