Хотин-қизлар ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида

 

Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши томонидан Касби туманлараро хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказида "Зўравонликка қарши кураш" ойлиги доирасида партия ва маҳалла фаоллари, хожи оналар билан давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши раиси, партия гуруҳи раҳбари С. Ҳамроев ҳамда реабилитация маркази раҳбари, депутат И.Ҳайитовалар сўзга чиқиб, гендер тенглиги тўғрисидаги Қонун талабларига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож, тазйиқ ва зўравонликларга учраётган хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, нотинч ва ажрим ёқасида турган оилаларни яраштириш, уларга кўмак кўрсатиш лозимлиги, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида тушунтириш бериб ўтди.

Тадбир сўнггида фаол хотин-қизлар депутатлар иштирокида тузилган махсус Ишчи гуруҳ томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ўрганиш, гендер тенглигини таъминлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида тумандаги Туғруқ комплекси, Болалар шифохонаси ҳамда маҳаллалардаги оилавий шифокорлик пунктиларидаги ҳолатни ўрганиб чиқиш ва Касби туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи йиғилишида кўриб чиқиб, туман сессияси муҳокамасига киритиш таклифи маъқулланди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш